4-Avtobussaroyi

Сайт посвященный 4-Avtobussaroyi

.

Мухим факт


“4-автобус саройи” АЖ фаолиятига мухим факт

1.    Эмитентнинг номи    
Тўлиқ: “4-автобус саройи” акциядорлик жамияти
Қисқартирилган: “4-автобус саройи” АЖ
2. Алоқа маълумотлари
Жойлашган ери: Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 27 уй
Почта манзили: Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 27 уй
Электрон почта манзили: oaj4avtobussaroyi@mail.ru.
3. Муҳим факт тўғрисида ахборот
Муҳим фактнинг рақами: 06
Муҳим фактнинг номи: Эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар
Умумий йиғилиш тури: навбатдан ташқари
Умумий йиғилиш ўтказиш санаси: 2 октябр 2015 йил.
Умумий йиғилиш баённомаси тузилган сана: 12 октябр 2015 йил.
Умумий йиғилиш ўтказилган жой: Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 27 уй манзилида жойлашган “4-avtobus saroyi” АJ мажлислар зали.
Умумий йиғилиш кворуми: 96,41 фоиз
N Овоз беришга қўйилган масалалар Овоз бериш якунлари
ёқлаш қарши бетарафлар  
фоизда сони   фоизда сони   фоизда сони  
1. Жамиятни қайта ташкил этиш йўли билан масъулияти чекланган жамиятга айлантириш бўйича қарор қабул қилиш 99,78 3 857 811 0,22 8 460 йўқ йўқ
2. Жамиятни қайта ташкил этиш йўли билан масъулияти чекланган жамиятга айлантириш тартиби ва шартларини тасдиқлаш. 100 3 866 271 йўқ йўқ йўқ йўқ
Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ баёни:
1. Жамиятни қайта ташкил этиш йўли билан масъулияти чекланган жамиятга айлантирилсин.
2. 1. Жамиятни қайта ташкил этиш йўли билан масъулияти чекланган жамиятга ўзгартиришнинг қуйидаги тартиб ва шартлари тасдиқлансин.

· Овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларда “4-avtobus saroyi” АЖни қайта ташкил этиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми “4-avtobus saroyi” АЖ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд;

· Акциядор ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талаби акциядорнинг яшаш жойи ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган ҳолда 100 149, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 27 уй манзили бўйича (“4-avtobus saroyi” АЖга) юбориши лозим;

· Акциядор ўзига тегишли акцияларнинг “4-avtobus saroyi” АЖ томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаби акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай “4-avtobus saroyi” АЖга тақдим этилиши керак;

· Мазкур муддат тугаганидан сўнг “4-avtobus saroyi” АЖ қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядордан акцияларни ўн кун ичида бозор қиймати, яъни бир дона акцияни 3 184 сўмдан сотиб олади;

· “4-avtobus saroyi” АЖ қайта ташкил этишга қарор қабул қилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида жамият кредиторларига жамият қайта ташкил этилаётганлиги тўғрисида хабар берилади;

· “4-avtobus saroyi” АЖ акциядорлари, қайта ташкил этилаётган масъулияти чекланган жамият иштирокчилари таркибига кириш бўйича истагини билдирган тақдирда, акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай ёзма билдиргини 100 149, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 27 уй манзилига (“4-avtobus saroyi” АЖ маъмуриятига) тақдим этишлари лозим;

· жамиятни ўзгартириш натижасида ташкил этилаётган юридик шахснинг иштирокчилари йиғилиши чақирилади ва таъсис ҳужжатларини тасдиқланади ҳамда тегишли давлат органларида рўйҳатдан ўтказилади;

· “4-avtobus saroyi” АЖ масъулияти чекланган жамиятига ўзгартирилганда унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари сақланиб қолинади.

2. “4-avtobus saroyi” АЖ Бошқарув раиси Х.Тураханов, ўрнатилган тартибда:

– жамият акциядори томонидан ўрнатилган муддат ичида акцияларни сотиб олиш бўйича ёзма талабномалар тақдим этилган тақдирда, ўрнатилган муддат ичида жамият томонидан ёзма талабномада кўрсатилган акциялар миқдорини сотиб олиш ишларини амалга оширсин.

– амалга оширилган ишлар натижаси бўйича жамият кузатув кенгашига маълумот киритсин.




Sharh: 2,045 | Bosma Bosma
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech